• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:
- Шахрух Шатургунович Шарахметов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди;
- Содиқ Донақулович Тошбоев Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди;
- Баходир Абдусаломович Бегалов Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;
- Абдушукур Абдужамилевич Садиков Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;
- Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимидан озод этилди.

Ўхшаш янгиликлар