• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Жорий йил март ойидан бошлаб мобил Интернет тезлиги оширилади ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди:

"Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида “Ўзбектелеком” АК томонидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2023 йилнинг март ойидан бошлаб мобил Интернет тезлигини ошириш ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида мавжуд таянч станциялари модернизация қилиниб, янгилари ўрнатилади"

Жумладан, бутун мамлакат бўйлаб 3 000 дан ортиқ мавжуд таянч станцияларини энг сўнгги технологиялар бўйича янгилаш, шунингдек, 2 000 дан ортиқ янги таянч станцияларини қуриш ва ишга тушириш мақсад қилинган. Бу Ўзбекистон бўйлаб мобил алоқа сифатини яхшилаш, LTE стандартидаги мобил интернет тезлиги ҳамда унинг қамровини ошириш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар