• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Жорий йилдан мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари мактаб ўқув дастурининг тўлиқ курсини қамраб олувчи видеодарслар кутубхонаси ва бошқа фойдали материалларни ўз ичига олган Maktab.uz онлайн ресурсининг барча афзалликларидан чекловсиз фойдаланишлари мумкин. 

Maktab.uz платформасида 1-11 синфлар учун ўқув дастурига киритилган барча мавзуларни ўрганиш мумкин. Материал қизиқарли шаклда, замонавий ёшларга яқин ва тушунарли тилда тақдим этилган. Maktab.uz фойдаланувчилари дастурлаш, график дизайн, робототехника, самарали мулоқот ва етакчилик каби оммабоп йўналишлар бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш имконини берувчи онлайн дарслардан ҳам фойдаланишлари мумкин. 

“Ҳар бир «Beeline» мижозининг – ўз мақсади бор. Рақамли хизматларнинг ёш фойдаланувчилари учун бу – билим олишдир. Улар қанчалик кўп билим ва кўникмаларга эга бўлишса, мактабдаги муваффақиятлари шунчалик ошиб боради. Ва улар катта бўлганларида ҳаётда кўпроқ муваффақиятга эришадилар. Шунинг учун биз фойдали таълим ресурсини барча фойдаланувчилар учун бепул қилишга қарор қилдик. Энди ўқувчилар жуда кўп қизиқарли нарсаларни ўрганишлари мумкин, жумладан, Интернет-трафикнинг нархи ва истеъмолидан қатъи назар, машҳур замонавий касблар ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин”, — деди «Beeline Uzbekistan»нинг тижорат директори Максим Ефремов. 

Порталга кириш фақат прокси-серверлар, жумладан VPN орқали ишлайдиган иловалардан фойдаланганда ҳақ олинади. Портал бепул бўлиши учун Maktab.uz сайтига телефон ишлаб чиқарувчининг шахсий браузери орқали кириш тавсия этилади. Қийинчилик юзага келса, маслаҳат учун оператор салонларига мурожаат қилинг. 

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг энг оммабоп 20 та смартфони 

Ўхшаш янгиликлар