• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ҳарорат +14-16 даража илиқ бўлади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +14-19 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5-10 даража илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар