• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.9°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий маркази ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, мамлакатда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, манзилли дастурлар амалга оширилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 апреля провел совещание по обсуждению задач в сфере геологии и горно-металлургической промышленности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Натижада ўтган йили тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 11 миллиард долларга етди. Лекин бу, асосан, қимматбаҳо ва рангли металлар йўналишида бўлиб, саноат учун муҳим минераллар бўйича фойдаланилмаган жуда катта захира мавжуд. Хусусан, юртимизда 32 турдаги шундай қазилма бойликлари бор”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, электромобил, “яшил” энергетика, электротехника саноатида камёб металларга талаб тобора ортиб бормоқда. Шунинг учун сўнгги йилларда жаҳон бозорида молибден, теллур, селен, графит нархлари кескин ошган.
“Саноат учун муҳим минераллар хомашёси ҳамда уларнинг турини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Ҳозирда юртимизда 6 турдаги шундай маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунга қўшимча платина, индий, ванадий металлари ҳамда вольфрам, молибден, рух, марганец каби минераллардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар олиш имконияти бор. Масалан, авваллари ўзимизда бўлмаган кукун металлургиясида йилига 300 миллион долларлик, ускуналар ва бутловчи қисмлар йўналишида 100 миллион долларлик қиймат яратиш мумкин”, — дея қайд этилган хабарда.
Таъкидланишича, Европа Иттифоқи билан муҳим минераллар бўйича эришилган келишув бу борада катта бозор очади.
Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга хорижий эксперт ва инвесторлар иштирокида камёб металлар бўйича 500 миллион долларлик истиқболли лойиҳалар дастурини шакллантириш топширилди. Бу йўналишни илм билан ривожлантириш, шу мақсадда лойиҳа офиси ташкил этиб, етакчи институт ва илмий марказларни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда Навоий кон-металлургия комбинатида қимматбаҳо металлар захирасини кўпайтириш режалари ҳам кўриб чиқилди.
Президент комбинатда ишлаб чиқариш таннархини 10-15 фоизга пасайтириш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 апреля провел совещание по обсуждению задач в сфере геологии и горно-металлургической промышленности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий марказини ташкил қилиш вазифаси қўйилди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Узбекнефтегаз и Татнефть  разработают стратегию повышения эффективности геологоразведочных работ в республике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2024
26 Январ, 11:39

Ўхшаш янгиликлар