• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +30.9°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон 3 ойда 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Шу йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн долларга тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
“Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 % га ёки 157,7 минг тоннага кўпайган”, — дейилади хабарда.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари:
Покистон (26,2 %);
Россия (25,1 %);
Қозоғистон (10,5 %);
Хитой (9,2 %).
Мазкур ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 % ини ташкил этган.
Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот экспортини кенгайтиришга оид қандай режалар бор?  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2024
24 Апрел, 18:07

Ўхшаш янгиликлар