• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik Украина Қуролли кучлари ҳарбий ҳаракатлар давомида халқаро конвенциялар билан тақиқиланган кўплаб ҳарбий жиноятлар содир этмоқда, деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сыромолотов РИА Новостига.

“Шу билан биз ҳақиқатдан ҳам “террористик услуб” атамасидан Украинанинг ҳарбий ҳаракатларини тавсифлаш учун фойдаланамиз. Гап аҳолидан тириқ қалқон сифатида фойдаланиш, дуч келган томонга ўт очиш, ҳарбий асирларни қийноққа солиш, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари бошқарув органларининг фуқаролик ходимларига суиқасд уюштиришлар ҳақида кетмоқда”, - дейди Сыромолотов.

Дипломатнинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси, айнан ҳарбий жиноятларини англатади ва “умумжиноий нормаларда белгиланган террорчиликка ҳеч қандай алоқаси йўқ”.
Россия 24 февралдан буён Украинани демилитаризациялаш ва денацификациялаш бўйича махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин ҳарбий операциянинг вазифаси - “саккиз йил давомида Киев режими томонидан хўрлашлар ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитлар яратиш махсус операциянинг якуний мақсадидир.

Ўхшаш янгиликлар