• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Тошкентда 144-сонли “Тошкент INDEX савдо мажмуаси – Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилди. Бу ҳақида Тошшаҳартрансхизмат хабар берди.
Мазкур йўналишда ҳаракатланувчи автобус "Onlayn-GPS" масофавий назорат тартибида фаолият юритади.
Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда “Тошкент INDEX савдо мажмуаси”дан Софдил, Қипчоқ кўчалари орқали “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси”гача ҳаракатланади.
Қайтиш йўналишдаги ҳаракат “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси”дан Мирзо Турсунзода, Лутфкор, Янги Сергели йўли, Софдил кўчалари орқали савдо мажмуасининг сўнгги бекатига қадар соат 6:00 дан 22:00 гача ҳаракатланиши белгиланган.
Йўналишда 2та ISUZU русумли автобус душанбадан шанба кунигача ҳаракатланади. Якшанба кунлари эса йўналиш фаолият юритмайди.

Ўхшаш янгиликлар