• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тошкентда III Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкентда 2–3 май кунлари бўлиб ўтадиган йирик бизнес тадбир — III Тошкент халқаро инвестиция форумини (ТХИФ) ўз ишини бошлади.
Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқади.
Бу йил форумда рекорд миқдордаги иштирокчилар қатнашади — 93 мамлакатдан деярли 2,5 мингта делегат, жумладан ҳукумат раҳбарлари, йирик компаниялар раҳбарлари ва БМТ, ЕТТБ, ОПЕК ва ШҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари.
Форум рақамли трансформация, транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш, инфратузилма ва яшил иқтисодиёт каби истиқболли тармоқларда ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ноёб имконият яратади.
Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳиятини очиб бериш учун 40 дан ортиқ тадбирлар, жумладан, секциялар, давра суҳбатлари ва тақдимотлар ўтказилади.
Форумнинг энг муҳим қисми хорижлик ҳамкорлар иштирокида бир қатор йирик лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлади. Бундан ташқари, форум доирасида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган. Шу йилнинг 3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар