• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. “Тошкент—Андижон” пулли йўлини қуришга 4,65 миллиард доллар сарфланади. Бу ҳақда Тошкентда ўтган халқаро инвестиция форумида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.
Транспорт вазири ўринбосари “Тошкент—Андижон” пулли йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолганини маълум қилди.

“Июнь ойи охиригача биз техник-иқтисодий ишларни тугатамиз. Янги пулли йўл Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади”, — дейди Чориев.

Бундан ташқари, трансафғон темир йўли ҳақида ҳам маълумот берилди.

“Лойиҳа учта давлатни бир-бирига боғлашга ёрдам беради — Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон. Темирйўл Евроосиё транспорт йўлагини яратишда муҳим рол ўйнайди. Натижада Марказий Осиё мамлакатлари Ҳинд океани портига чиқиш имконига эга бўлади. Темирйўл товарлар етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунгача қисқартиради. Товарларни етказиб бериш нархи эса камида 40 фоизга пасаяди. Лойиҳа 2027 йил охиригача якунланиши кутилмоқда”, — деди у.

Яна бир муҳим лойиҳа бу Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишидир. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ривожланишида катта рол ўйновчи темирйўл бўлади.
“Лойиҳанинг асосий келишувлари аллақачон ҳал қилинган бўлиб, унинг қиймати тахминан 5,1 миллиард долларни ташкил қилса, узунлиги ҳозиргача 454 км бўлиши кутилмоқда”, — дейди Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари.
Бундан ташқари, Чориев Урганч аэропортини ҳам Давлат-хусусий шерикчилик лойиҳасига айлантириш кутилаётганини айтиб ўтди.
Автомобильные дороги Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2024
28 Март, 14:49

Ўхшаш янгиликлар