• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
TOШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 15 июлидан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, муқаддам Таиландга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 57 та эди. Рўйхатга янги киритилган 36 та давлат қаторида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.
Ўз навбатида, мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.
Таиланд ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визадан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувлар юзасидан музокаралар давом этмоқда.
15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.
Страны мира. Таиланд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2024
29 Май, 17:00

Ўхшаш янгиликлар