• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
"Бугун давлат раҳбари президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган", — деб ёзади Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар