• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия душманнинг ядровий зарбасига жавобан оммавий ядровий зарба бериш бўйича машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
Машғулотларни Россия етакчиси Владимир Путин шахсан кузатди.
Таъкидланишича, Камчаткадаги Кура полигонида Плесецк давлат синов космодромидан "Ярс" қитъалараро баллистик ракетаси ва Баренц денгизидан "Синева" баллистик ракетаси учирилган.
© Минобороны РФ
Ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарни учирувчи узоқ масофали Ту-95МС самолётлари ҳам вазифаларга жалб қилинган.
© Минобороны РФ
“Стратегик тийиб турувчи кучларни тайёрлаш бўйича топшириқлар тўлиқ бажарилган, барча ракеталар белгиланган хусусиятларни тасдиқлаган ҳолда нишонга етиб борди”, - дейилади Кремль хабарида.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотномасида стратегик тийиб турувчи кучларнинг вазифаси Россия ва иттифоқчиларига ҳужум қилинганда ҳар қандай қурол билан, жумладан, ядро қуроллари билан зарба беришни ҳам назарда тутиши кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар