• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРдаги Соловьёво ва Харьков вилоятидаги Котляровкани озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

“Марказ” қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари муваффақиятли ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Соловьёво аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Котляровка "Ғарбий" гуруҳи жангчилари томонидан озод қилинди. Котляровканинг озод этилиши шимолда бир неча километр узоқликда жойлашган Кисловкадаги Украина қуролли кучлари учун вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштиради. Агар душманни бу икки қишлоқдан қувиб чиқариш мумкин бўлса, рус қўшинлари учун жанубдан Ивановкага йўл очилади. Ушбу йўналишдаги илгарилаш Осколнинг чап қирғоғидаги Купянскдан шарқда Украина кўпригини қисқартиради.
Соловьёвонинг озод этилиши Очеретино тўсиғини қанотдаги ҳужумдан ҳимоя қилишга имкон беради.

Ўхшаш янгиликлар