• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармон билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.
Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм.
Пенсия жамғармаси маълум қилишича, бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.
Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд сўм қўшимча маблағлар ажратилади. Юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади.
Пожилая женщина на лавочке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2024
19 Март, 14:45

Ўхшаш янгиликлар