• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. “Россия Сегодня” медиа гуруҳи ва "RT" телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян Бундесвернинг юқори мартабали зобитлари Қрим кўпригига “Taurus” ракеталари ёрдамида бериладиган зарба ҳақидаги суҳбатининг тўлиқ матнини эълон қилди.

Франция самолётлари Германия ракеталари

19 февраль куни бўлиб ўтган суҳбатда Бундесвернинг Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигининг операциялар ва машқлар бўлими бошлиғи Франк Грефе, Ҳарбий-ҳаво кучлари инспектори Инго Герхартц ҳамда космик қўмондонлик ва ҳаво операциялари маркази ходимлари Фенске ва Фростедт иштирок этган.
Суҳбатдошлар операцияни бир неча босқичга бўлиш ва ҳужумни режалаштириш учун Британияга мурожаат қилишни таклиф қилишган.
Шу билан бирга, зобитлардан бири Россиядаги нишонларига зарбаларни мувофиқлаштириш учун 21 февраль куни Украинага режалаштирилган сафарини эслатиб ўтди.
“Кўприкнинг вайрон бўлиши ҳақида яна бир нарсани айтмоқчиман, биз бу масалани чуқур ўрганиб чиқдик ва афсуски, кўприк ўзининг катталиги бўйича самолётлар учиш-қўниш йўлагига ўхшайди, деган хулосага келдик. Унга ҳужум қилиш учун ўнта ва ҳатто 20 та ракета ҳам етмаслиги мумкин", – дейди суҳбатдошлардан бири.
Ҳужум учун Франциянинг Rafale қирувчи самолётлари ҳамда Taurus (Германия) ракеталаридан фойдаланиш мумкин, деб қайд этишган суҳбатдошлар.

Германия иштирокини яшириш

Бундесвер вакиллари кўприкка ҳужум уюштириш йўлларини излашмоқда ва шу билан бирга Германияни можаро тарафига айлантирмасликка ҳаракат қилшмоқда. Вариантлардан бири украиналикларни тайёрлашдир.
“Биз биринчи навбатда, бундай сиёсий қарор бевосита иштирок этишни англатадими йўқми билишимиз керак. Акс ҳолда ўқитиш узоқроқ давом этиши мумкин ва улар мураккаброқ вазифаларни бажариши мумкин, эҳтимол уларда аллақон ўхшаш тажриба бор.
Агар тайёргарлик жараёнида бевосита иштирок этишни истисно қилиш имкони бўлса, биз биз иштирок эта олмаймиз, буни Бюхелда амалга ошириб кейин уларга етказиб бериш, бу — Германия учун "қизил чизиқ", - дейилади суҳбат стенограммасида.
Бундан ташқари, немис зобитлари сунъий йўлдош тасвирлари ва Россия ҳудудидаги нишонларининг координаталарини уч метргача аниқлик билан Киевга етказиш имкониятини тан олишган.
Taurus ракеталарини Украинага етказиб бериш эҳтимолини муҳокама қилар экан, ҳарбийлар ракеталар Украина Қуролли кучлари етказиб берилгандан кейин саккиз ой ўтиб улардан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлашди. Ҳаммаси бўлиб Бундесвер юзга яқин ракета етказиб бера олади.
Шу билан бирга, офицерлар ушбу ракеталар "ҳарбий ҳаракатлар йўналишини ўзгартира олмаслигини" тан олишган.

Қарама-қарши баёнотлар

Киль Жаҳон иқтисодиёти институти маълумотларига кўра, Германия 2023 йилда Украинага тахминан 11,8 миллиард евролик ёрдам берган. Сўнгги икки йил ичида эса 17 миллиарддан ортиқ маблағ ажратган.
Можарода бевосита иштирок этиш мумкин эмаслиги ҳақидаги эҳтиёткор баёнотларга қарамай, Берлин Вашингтон ва Лондондан кейин Киев учун учинчи йирик донор ҳисобланади.
Ўтган сешанба куни Германия канцлери Олаф Шольц Германия узоқ масофали “Taurus” қанотли ракеталарини Украинага бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Франция президенти Эммануэль Макрон Киев режимига ёрдам бериш учун навбатдаги, тўққизинчи коалиция – ўрта ва узоқ масофали ракеталарни етказиб бериш бўйича тузилганини эълон қилганидан кейин айтди.
Кейинчалик Шольц Берлин бу снарядларни Москвагача етиб бориши мумкин бўлганлиги сабабли Киевга топширишдан бош тортганини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, “Taurus” дан фойдаланишни назорат қилиш учун Украинага немис ҳарбийларини юбориш керак бўлади, аммо бу истисно.
Шу билан бирга, ўтган ҳафта Бундестаг ҳукмрон коалиция томонидан тақдим этилган Россия ҳудудининг ичидаги стратегик нишонларни йўқ қилиш учун Украинага узоқ масофали қуроллар етказиб бериш бўйича резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ҳужжатда “Taurus” тўғридан-тўғри тилга олинмаган, лекин Бундестаг мудофаа қўмитаси раҳбари Мари-Агнес Штрак-Циммерманн айтганидек, айнан улар назарга тутилгани аёндир.
Немис офицерларининг тўлиқ суҳбати стенограммаси билан қуйида танишиш мумкин. (рус тилида)

Ўхшаш янгиликлар