• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Молдовада мухолифат коммунистлар ва социалистлар партиялари вакиллари ва тарафдорлари парламент биноси олдида Ғалаба кунини қайта номлашга қарши чиқиб, норозилик намойишларини уюштиришмоқда, дея хабар бермоқда Sputnik Молдова.
Молдовадаги ҳукмрон европапараст партия Ғалаба кунини Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганларни хотирлаш куни деб қайта номлаш таклифи билан чиққан. Ғалаба кунини 8 май куни нишонлаш таклиф қилинмоқда. Дам олиш куни 9 майдан 8 майга кўчирилади. Буни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент мажлисида кўриб чиқилиши керак.
Намойишчилар Ғалаба байроғини кўтариб олишган, қўлларида “Биз ғолиблар авлодимиз”, “Ғалабадан қўлингни торт” деб ёзилган плакатлар бор. Улар ҳукумат хатти-ҳаракатларини қоралаб, бу қонун лойиҳасини кўриб чиқмасликни талаб қилишмоқда.
Шунингдек, ҳукуматга қарши шиорлар янграмоқда. Намойишчилар мамлакат раҳбариятининг иқтисодий ва энергетика инқирозига қарши кураша олмаётганини танқид қилишмоқда. Парламент биноси ёнига полициянинг қўшимча кучлари тортиб кетилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар намойишчиларнинг ҳаракатига аралашмаяпти.
Илгари Молдова ҳукумати георгий тасмасини тақиқлаган эди.
Турли маълумотларга кўра, Қизил армия таркибида 400 мингга яқин Молдова аҳолиси жанг қилган. Улардан 250 мингги медаль ва орденлар билан тақдирланган. 19 киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар