• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш чоралари кўрилди. Бу ҳақида Ўзбекнефтгаз хабар берди.
Айтилишича, “Ўзбекнефтгаз” ва тизимдаги барча бошқарма, корхона ва заводлар, нефт базалари 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.
2022 йилнинг октябр-декабрь ойларида 156,9 минг тонна ва 2023 йил январ-март ойларида 171,3 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

“Йил якуни билан 670 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, шундан аҳоли ва ижтимоий объектларга 616,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилади”, дейилади хабарда.

Бугунги кунга қадар тармоқ корхоналари томонидан 553,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. Шундан 494,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти “Ҳудудгазтаъминот” орқали аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун етказиб берилди.
Ҳозирда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бўйича 24/7 режимда навбатчилик ташкил қилинган.

Ўхшаш янгиликлар