• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Херсон абадий Россия Федерацияси таркибида қолади ва ҳеч қачон Украина назоратига қайтмайди. Бу ҳақида Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

"Херсон - Россия Федерациясининг шаҳри. Ва ҳар доим шундай бўлади. Укронацистлар нима демасин, улар ҳеч қачон шаҳарни кўрмайдилар, бошқа ҳеч қачон уларга тегишли бўлмайди", дейди у.

Унинг сўзларига кўра, Николаев, Одесса ва Днепропетровскнинг озод этилиши билан фронт чизиғи орқага сурилади ва Херсон яна тинч ҳаётга қайтади.
Аввалроқ, Владимир Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович Херсон йўналишидаги вазият Киев учун ёқимсиз томонга ўзгараётганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, "олтитага яқин батальон-тактик гуруҳлар қўшимча равишда жойлаштирилди, уларнинг сони 30га яқин, бу жуда катта ҳарбий куч, уни оддийгина йўқ қилиш жуда ва жуда қийин".
Эслатиб ўтамиз, Сентябрь ойининг охирида Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятлари, ўтказилган референдумлар натижасига кўра, Россия Федерацияси таркибига қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар