• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.1°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ҳеч бир мамлакат ўткир муммоларни якка ҳолда ҳал этолмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган III Халқаро инвестиция форумида маълум қилди.
Ўзбекистон етакчисининг сўзларига кўра,бугунги анжуман дунё тараққиётида чуқур транформация кетаётган бир пайтга тўғри келди.

“Албатта, бу бизнинг олдимизда турган катта хавф хатарлардан бири. Шунга биз тайёр бўлишимиз кераклигидан далолат. Ҳамкорлар билан ҳар бир давлат ўзининг тўғри йўлини топишга интиляпти. Хавф ва таҳдидлар кучайиб бораётгани бу ҳам ҳақиқат. Товар ва хизматларни етказиб бериш занжиридаги узилишлар, халқаро савдонинг пасайиши, халқаро инвистиция оқимларининг камайиши, иқлим офатларининг кучайиши вазият нақадар беқарор ва заиф эканини яққол кўрсатяпти”, — деди президент.

Унинг сўзларига кўра, жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари сўнгги уч йил давомида пасаймоқда. Тўғридан-тўғри хорижий инвистициялар билан боғлиқ тенденциялар ҳам кутилган умидларни оқламаяпти. 2023 йилда ривожланаётган давлатларга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 9 фоизга камайди.

“Албатта, биз бугун жаҳонда инвесторлар учун кураш кетаётганини яхши тушунамиз. Бироқ бир ўзгармас ҳақиқат тобора ойдинлашмоқда. Ҳеч бир мамлакат бу каби ўткир муммоларни якка ҳолда ҳал этолмайди. Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳи, бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойили узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам устуни бўлиб қолаверади”, — дея қайд этди Мирзиёев.

Мирзиёев ўз сўзида ислоҳот йўлидаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун қатъий қадамлар ташлангани, айнан шу боис ҳар бир сармоядор ўзини эркин ва ишончли ҳис қилиши учун кенг қўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини урғулади.

"Бундан 7 йил муқаддам биз учун осон бўлмаган, лекин катта марраларни кўзлаган тизимли ислоҳотларни бошлаган эдик. Бу ислоҳотларга ишонган ҳам бор эди, лекин кўплар ишонмаган эди. Аввалари инвестиция уёқда турсин, конвертация ҳам йўқ эди. Биз 7 йил олдин бошлаган ишларимизда дўстларимиз ишонган эди, лекин ҳамма Ўзбекистон нима бўлар экан деб шубҳа билан қараган эди. Шунинг учун биз иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тадбиркорлар учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтиришни асосий мақсад этиб белгиладик", — дея таъкидлади президент.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 2 баравар ўсди. Ўтган йил якуни учун бу ўсиш 6 фоизни ташкил этди. Инфляция 9 фоизгача пасайди. Савдо айланмаси кўрсаткичлари мутлақо ошмоқда. Валюта бозори ва олтин валюта захиралари барқарорлигини сақлаб келинмоқда. Охирги йилларда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
"Ушбу минтақадаги ўзгаришлар дунёдаги геоиқтисодий вазиятни бутунлай ўзгартириб, Марказий Осиёни шимол ва жануб, шарқ ва ғарб билан боғлайдиган глобал транзит марказига айлантиради. Биз инвесторларни ва халқаро ташкилотларни бу йирик минтақавий лойиҳаларда қатнашишга, буюк Ипак йўлини замонавий асосда қайта тиклашга таклиф этаман", — деди президент.
Унинг қайд этишича, янги Ўзбекистон беқиёс имкониятларга эга. Адолатли ва жадал ривожланаётган мамлакатдир. Татбиқ этилаётган улкан ғояларнинг энг асосий манбаи бу энг аввало меҳнаткаш халқдир.
"Шуни алоҳида таъкидалш керакки, бугун бу ерда йиғилган инвесторлар ўзларининг энг илғор технология ва тажрибалари, янги таклифлари билан бизни олға юришга ундайдилар. Ҳар бир ташаббус, ҳар бир лойиҳангиз бўйича командамнинг барча аъзолари сизларга елкадош бўлиб, ёнингизда туриб, уларни тўлиқ амалга оширишда яқиндан ёрдам беради. Шундай қилсак силарга маъқулми?", — деди мамлакат етакчиси.
Президент, шунингдек, ҳеч шубҳасиз халқаро инвестиция форуми ва сермаҳсул музокаралар амалий ҳамкорликнинг сифат ва мазмун жиҳатдан мутлақо янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 та мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган. Шу йилнинг 3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар