• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Бухорода ўтказилаётган “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида “Ал-манар” маркази очилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, марказда араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берилади.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари кўргазмаси ташкил этилди. Унда иштирокчилар Қуръони каримнинг Ўзбекистонда сақланаётган 50 га яқин қадимий нусхалари билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тайёрланган 10 дан ортиқ тўплам намойиш этилди.
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
“Ал-манар” маркази  - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
“Ал-манар” маркази  - Sputnik Ўзбекистон
2/2
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўхшаш янгиликлар