• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Буҳоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Самарқанд, Жиззах вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +12-17 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +15-17 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир, қор бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3-8 даража илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар