• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 17 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.
“3 кун давом этган қизиқарли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин ва 7 та кумуш медалларига сазовор бўлишди”, — дейилади хабарда.
Олтин медаль (катталар): Тахмина Икромова (булава, тўп), 3 тасма ва 2 тўпдаги гуруҳ машқи, гуруҳ машқининг кўпкураш дастури Ўзбекистон терма жамоаси (умумий очколар бўйича), ёшлар: 5 булавадаги гуруҳ машқи, 5 ҳалқадаги гуруҳ машқи, гуруҳ машқининг кўпкураш дастури, Лола Джураева (тўп), Виктория Никифорова (ҳалқа).
Кумуш медаль (катталар): Тахмина Икромова (тасма), Наталя Усова (булава), Тахмина Икромова (кўпкураш), 5 ҳалқадаги гуруҳ машқи, ёшлар: Мишел Нестерова (тасма), София Усова (булава), Ўзбекистон терма жамоаси (умумий очколар бўйича).
Дастлабки кун гуруҳ машқи дастурида қизларнинг қўлга киритган олтин медали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медални қўлга киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар