• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден ҳатто кичик гуруҳлар билан шахсий учрашувларда ҳам кўрсатмалардан фойдаланади, деди АҚШ Вакиллар палатасининг собиқ спикери Кевин Маккарти “Fox Business” телеканалида.
"Сиз (у билан) ёпиқ эшиклар ортида учрашганингизда ҳам у телесуфлёрдан фойдаланади. Лекин телесуфлёр бу ёзма кўрсатмалардир. Мен у билан учрашганимда, уларнинг бир нечтаси борлигини сездим. У гапларни қоғоздан ўқиди", – дейди Маккарти.
Унинг сўзларига кўра, Байден ёзма кўрсатмаларга амал қилади ва агар суҳбат мавзудан четга чиқса, Америка раҳбари гапини "давом эта олмайди".
Шу билан бирга, Маккарти амалдаги президентни ўз мамлакатига хизмати учун ҳурмат қилишини таъкидлади, бироқ Байден ҳукуматнинг олий лавозимида хизмат қилиш учун “тўғри келадиган ёшда эмас”лигини қўшимча қилди.
“Fox Business” нашри таъкидлаганидек, Америка матбуотида Оқ уй раҳбари ҳатто донорлар иштирокидаги шахсий тадбирларда ҳам ёзма кўрсатмаларга таяниши ҳақидаги нашрлардан кейин Маккартининг изоҳлари маълум бўлди. Ўтган ҳафта “Axios” портали хабар беришича, баъзи донорлар Байден "кутилган" саволлар бўйича ўзининг сиёсий позициясини тушунтириш учун кўрсатмалардан фойдаланаётганидан хавотирда.
Байден АҚШнинг энг кекса президенти бўлиб, 20 ноябрь куни 81 ёшга тўлади. Агар Байден 2024 йилги сайловда ғалаба қозонса, у президентликка сайланганда 82 ёшга, иккинчи муддати якунига кўра 86 ёшга тўлади. АҚШ президентининг ўзи ёшини бой тажрибанинг исботи деб билади ва соғлиғида жиддий муаммолар йўқлигини таъкидлайди. Шу билан бирга, унинг атрофидагилар, жамоат жойларида яна йиқилиши ёки унутувчанлик намоён бўлиш хавфини камайтириш учун мунтазам равишда профилактика чораларини кўрадилар.

Ўхшаш янгиликлар