• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ғарб давлатлари бузғунчи контентни тарқатиш учун разведка инфратузилмасини ўз элчихоналарида жойлаштирмоқда, деди КХШТ бош котиби Имангали Тасмагамбетов, Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган XII ялпи мажлисида.
"Ғарб давлатлари мезбон мамлакатлрда бузғунчи контент яратиш ва тарқатиш учун, кўпинча ўз дипломатик миссиялари таркибига киритилган разведка инфратузилмасидан фойдаланади. Буни ўткир муаммо деб ҳисобланиши мумкин", - деди бош котиб.
КХШТ — Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, постсовет республикалари томонидан 1992 йилда Тошкентда ташкил этилган. Уни дастлаб “Тошкент пакти” ҳам дейишарди. Ташкилот мақсади — коллектив асосида халқаро ва ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш. Бугунги кунда ташқилот таркибига Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.

Ўхшаш янгиликлар