• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди. Бу ҳақда Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати B1 даражага пасайтирилди.
Сертификат талаби қуйидагича ўзгартирилади:
таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;
соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади;
Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даражада сақланади.

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл);
Сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади.
Сиртқи таълим шакли босқичма-босқич масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шакли жорий этиш орқали тугатилади.
Олийгоҳ ҳамда коллеж ва техникумларга қабул қилиш имтиҳонлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ўтказилади.
Бунда:
абитуриентлар тестни 1 маротаба топширади ва тўплаган бали билан дастлаб олийгоҳга, бали олийгоҳга етмаган тақдирда, профессионал таълим ташкилотига кириш учун танловда иштирок этади;
олийгоҳларга қабул жараёни 2 босқичда: 1-босқич рўйхатдан ўтиш ва тест фанларини танлаш, 2-босқич олийгоҳ – тест натижаси эълон қилингандан сўнг таълим йўналиши ва шаклини танлаш орқали амалга оширилади.
Амалда абитуриент рўйхатдан ўтишда мос 5 тагача олийгоҳни (йўналишни) танлайди ва ушбу олийгоҳлар (йўналишлар) бўйича танловда иштирок этади.

Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади

Ижтимоий-гуманитар йўналишларда талабалар қабул қилишни камайтириб, бўшаган квоталарни муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанларга ўтказиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, квоталарни олийгоҳлар кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади, қабул параметрларини олийгоҳларнинг ўзи белгилайди.

Таълим гранти асосида таҳсил олган битирувчиларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади

Тақдимотда шунингдек, олийгоҳларга ўқишга қабул қилиш жараёнлари бўйича қуйидагилар таклиф қилинди:
ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилиб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл);
давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.
Бунда таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади.
Ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади. Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Шунингдек, сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади.
Айтилишича, сиртқи таълим шакли босқичма-босқич масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шакли жорий этиш орқали тугатилади.

Ўхшаш янгиликлар