• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6°C
Detail image

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қўшилган қиймат солиғи бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 30 апрелида Шавкат Мирзиёев Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Ҳужжатда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши назарда тутилган.

Натижада Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма 2021 йил 1 майдан 31 декабргача қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

2021 йилнинг декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ушбу имтиёзлар муддати яна 4 ойга узайтирилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар