• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

ПМТИ таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Маълумки, ўтган йил хонадонлар учун ижара нархлари ўса бошлаган ва октябрь ойига келиб, ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан, сўнгра пасая бошлаган.

OLX.uz маълумотлар базасига мувофиқ, ўша пайтда шаҳар бўйича ўртача таъмирланган хонадон учун ижара нархи 526 АҚШ долларига чиққан эди.  

Жорий йилнинг март ойида ижара учун ўртача нархлар февраль ойидагига нисбатан 2 фоизга пасайган ва 411 АҚШ долларини ташкил этган. Ўртача таъмирланган 2 хонали уй учун ижара нархи 340 доллардан (Сергели) 460 долларгача (Яккасарой) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 411 долларни, 3 хонали уйлар учун эса нархлар 380 доллардан (Сергели) 600 долларгача (Миробод) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 480 АҚШ долларга тўғри келмоқда.  

Таъмирланган 1 хонали уй учун ўртача ижара нархи 320 доллар, 4 хонали уй учун 600 доллар ва 5 хонали уй 660 долларни ташкил қиляпти.

Ўхшаш янгиликлар