• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Tesla акциядорлари гуруҳи Илон Маск ва компания раҳбариятини судга берди. Жамоавий даъво аризасида улар автопилотнинг самарадорлиги ва электромобилни бошқариш қанчалик хавфсиз эканлиги ҳақида алданганликларини айтишди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Акциядорлар 2019 йил февралидан 2023 йил февралигача Tesla қимматли қоғозларини сотиб олганликларини ва электромобиллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги хабарлар ва қайтариб олиш кампанияси фонида пул йўқотганликларини таъкидладилар. 

Аввалроқ, Tesla акцияларининг қиймати 5,7 фоизга камайган эди, чунки компания 362,758 та транспорт воситасини сотишдан қайтариб олишга қарор қилди. Ишлаб чиқарувчи Model S, Model X, Model 3 ва Model Y ишлаб чиқаришнинг турли йилларидаги муаммолар ҳақида хабар берди. 

Маълум бўлишича, ушбу моделлар фойдаланадиган автопилотнинг бета-версияси тезликдан ошиб кетади, сариқ чироққа ўтиб кетади, тўхташ белгисида тўлиқ тўхтамайди кабилар носозликка сабаб бўлган эди.

 

Ўхшаш янгиликлар