• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Американинг Newsweek журнали ҳисоб-китобларига кўра, Silicon Valley Bank (SVB) банкротлиги фонида бутун дунё бўйлаб пенсия жамғармалари миллионлаб доллар йўқотди.

"Silicon Valley банкининг қулаши бутун дунё бўйлаб пенсия жамғармаларининг миллионлаб долларларини йўқотишига олиб келди", деб ёзади нашр.

Журнал маълумотларига кўра, Калифорния штати ходимларининг пенсия жамғармаси (CalPERS) SVB'га 67 миллион доллар, Калифорния штати ўқитувчиларининг пенсия жамғармаси (CalPERS) — 11 миллион доллар, Швеция Alecta пенсия жамғармаси — 848 миллион доллар сармоя киритган. Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг миллий пенсия хизмати (NPS) ўз пулларини банкрот бўлган кредит тузилмасига киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейин биринчи марта АҚШда мамлакатдаги энг йирик кредит ташкилотлари рўйхатида 16-ўринни эгаллаган йирик банк Silicon Valley Bank (SVB) банкрот бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар