• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) 15 фоиздан 12 фоизга туширилишини истеъмол товарлари нархлар даражасига таъсирини ўрганди.

Таҳлил учун ҚҚС тўловчи ва асосан расмий иш юритувчи ҳисоблангани сабабли миллий супермаркетлар нархлари асос қилиб олинди. Жумладан, 97 турдаги 3754 та истеъмол товарлари бўйича тўрт ойлик статистика дата-сcрапинг йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича декабрь ва январь ойларида нархлар ўртасидаги ўзгариш (treatment group) ноябрь-декабрь ва январь-февраль ойларидаги нархлар ўзгариши (control group билан солиштирилди.

Натижалар шуни кўрсатадики, ҚҚС 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши нархларнинг тегишли равишга тушишига олиб келмаган. Жумладан, декабрь-январь ойларидаги нархлардаги ўзгариш ноябрь-декабрь ва январь-февраль ойларидаги нархлар ўзгаришига нисбатан 0,3 фоиз бандга кўп бўлган. Бу дегани бошқа барча омиллар таъсир кучини тўхтатиб турилган тақдирда ҳам 2,6 фоизга (1,12/1,15*100 фоиз-100 фоиз) тушиши керак бўлган нархлар 0,3 фоизга ошган.

Хусусан, 46 та гуруҳ бўйича 1115 та товар нархи ўзгармаган (болалар озуқаси, музқаймоқ, макарон, тана парвариши маҳсулотлари ва б.). 20 та гуруҳ бўйича 1306 та товар нархи 1 фоизгача ошган (шоколад, ширинлик, гигиена маҳсулотларива б.). 12 та гуруҳ бўйича 585 та товар нархи 1-5 фоизга ошган (кир ювиш кукунлари, мева, гўшт маҳсулотлари, сут ва б.). 7 та гуруҳ бўйича 567 та товар нархи (1,6 фоизгача) пасайган (канселярия товарлари, соуслар, кофе ва б.).

ҚҚСнинг туширилиши нархлар даражасига таъсир этмаганлигининг асосий сабаблари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- Истеъмол товарлари бозорида хуфиёна иқтисодиёт улушининг катталиги ва солиқлардаги пасайишлар расмий ишлаётган фирмаларнинг нисбатан кичик миқдордаги фойда маржасини ошишига йўналтирилиши;

- Бозорларда тегишли равишда рақобат муҳитининг шаклланиб улгурмагани;

- Нархларга таъсир этувчи бошқа асосий омиллар (доллар курси, қайта молиялаш ставкаси, пул массаси ва б.) таъсир кучининг ошиб бориши.

Ўхшаш янгиликлар