• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Россия Федерацияси Энергетика вазирлигининг кўмир саноати департаменти маълумотларига кўра, Ҳиндистон 2035 йилгача Россиядан коксланган ва термик кўмир импортини беш баравар ошириш ва уни 40 миллион тоннага етказиш орқали логистика муаммоларини ҳал қилишга тайёр.

Манбанинг хабар беришича, Ҳиндистон маҳаллий пўлат саноатининг ортиб бораётган талабини қондириш учун жорий йилда Россиядан коксланадиган кўмир сотиб олишни кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Ҳиндистон пўлат саноати бўйича маслаҳат гуруҳи (ISP) Ҳиндистон Авиация ва пўлат саноати вазирлигига жорий йилда Россия, шунингдек, Мўғулистон, Канада ва АҚШдан коксланган кўмир импортини ошириш бўйича йўл харитасини тақдим этганини маълум қилди.

Бу йўналишдаги чора-тадбирлар Ҳиндистон металлургия саноати қувватларини келажакда 300 миллион тоннага етказиш учун зарур бўлган 161 миллион тонна коксланувчи кўмир захирасини таъминлаши керак.

Шу билан бирга, 2022 йил декабрь ойида IEA 2022 йилда Россиядан кўмир экспорти 10 фоизга, 157 миллион тоннагача пасайишини башорат қилган эди. 

Агентлик прогнозига кўра, пасайиш кейинги уч йилда ҳам давом этади.

Ўхшаш янгиликлар