• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг ғазна ҳисоб рақамлари Марказий банкнинг тезкор тўлов тизимига интеграциялаштирилади. Натижада тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин бўлади. Бу ҳақда Марказий банк бошқарма бошлиғи Хушвақт Азизов “Дарё” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди

Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга доир президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатда тўловлар билан боғлиқ бир қатор масалаларни ҳал қилиш белгиланган. Хушвақт Азизовнинг таъкидлашича, қарорда белгиланган муҳим янгиликларда бири – дам олиш кунларида ҳам тўловларни давлат ғазна ҳисоб рақамидан амалга ошириш имкони яратилишидир.  

“Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг ғазна ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас эди. Президент қарорига мувофиқ, Марказий банкнинг тезкор тўлов тизимига интеграциялаштириш натижасида тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин. Яъни дам олиш кунларида ҳам исталган тўловларни ғазна ҳисоб рақамидан амалга ошириш мумкин бўлади. Бу банк иш кунига тааллуқли бўлмайди. Яъни маблағлар онлайн режимда, тезкорлик билан тўланади.

Масалан, бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик - иш ҳақини тўлаш санаси байрам кунларига тўғри келса, Молия вазирлигида молиялаштириш имконияти бўлмайди. Чунки байрам ёки дам олиш кунлари банклар ишламайди. Шунинг учун тўлов қилиб бўлмайди. Қарорда кўрсатилганки, 24/7 режимда тезкор тўлов тизимига уланганидан кейин, дам олиш кунларими, бошқа кунларими, ойлик иш ҳақларини ўтказиб бериш имконияти яратилади. Айнан “ойнинг охири, шанба ёки байрам кунларига тўғри келди. Банк эртаси куни ишламас экан”, деган муаммолар бўлмайди. Тезкор тўлов тизимига уланиш орқали, масала ўша куннинг ўзида ҳал бўлади”, – деди у.

Ўхшаш янгиликлар