• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. шериги Ф.О. орқали фуқаро Г.га кучли таъсир қилувчи 3 дона “Тропикамид” ва 56 дона “Регапен” дори воситаларини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, А.Ж.нинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда, фуқаро М.С. фуқаро А.Ж.га 30 дона “Тропикамид” ва 224 дона “Регапен” дори воситаларини жами 6,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Фурқат туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Э. бошқа бир фуқаро А.га 14 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда 4 дона ўткир ҳидли “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 740 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина салони кўздан кечирилганда, яна 8 дона “Карбамазепин” номли дори воситаси мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Ўхшаш янгиликлар