• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Франция аҳолиси озиқ-овқат нархининг тез ўсиши туфайли яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда BFM телеканали хабар бермоқда.

"Тез орада нархлар янада ошади. Баъзилар «Қизил март» ҳақида, бошқалари эса «Қора чорак» ҳақида гапиришади. Йил давомида инфляция ойига ўртача бир фоизга ўсди", — дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот, шунингдек, ёзга қадар Францияда инфляция 3 фоизгача кўтарилиши мумкинлигини кўрсатди. Шу билан бирга, мамлакатда озиқ-овқат нархлари йил давомида 14,5 фоизга ошган.

Баъзи харидорлар яроқлилик муддати тугаган озиқ-овқат билан заҳарланишдан қўрқишларини таъкидладилар.

Жума куни эрталаб француз ахборот агентлиги LesEchos Европа Иттифоқида озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ҳақидаги ҳисоботни эълон қилиб, инфляция тезлашаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат инфляциясини тезлаштириш "Европа бўйлаб сиёсий масала"га айланган деган хулосага келди.

Бунгача Франция Савдо ва дистрибюторлар федерацияси раиси Жак Крессел март ойи бошидан франтсуз дистрибюторлари озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилардан маҳсулотларни жорий нархдан 10 фоизга қимматроқ сотиб олишни бошлашини маълум қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар