• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланган бир йил ичида Марказий Осиё авиакомпаниялари йўловчи ташиш ҳажмини оширди, дея хабар беради Reuters.

Eurocontrol (аэронавигация хавфсизлиги ташкилоти) маълумотларига кўра, 2022 йил январидан буён Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги рейслар сони 36 фоизга ошган. COVID-19 пандемиясидан олдинги давр – 2019 йилга нисбатан бу кўрсаткич деярли 6 фоизга ошган.

Нашрнинг қайд этишича, сайёҳлар оқимининг ўсиши фонида мамлакатимизда бир қанча янги авиакомпаниялар, жумладан "Silk Avia" ва "Air Samarkand" ҳам пайдо бўлган.

"Булар бошланғич корхоналар бўлиб, уларнинг баъзилари маҳаллий ҳукуматлар ёки ишбилармонлар томонидан қўллаб-қувватланади, улар тобора динамик бўлиб бораётган бозорга кириш имкониятини кўрмоқдалар", - дейилади Jetcraft самолётларини сотиш фирмаси раҳбари Рафаэл Хаддад.

Худди шундай тенденция минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам кузатилмоқда.

Шундай қилиб, Қозоғистон авиация регулятори маълумотларига кўра, бу давлатга йўловчи ташиш йил давомида 16,5 фоизга ошган. Мамлакатдаги энг йирик "Air Astana" компаниясининг 2022 йил учун фойдаси солиқлар тўланганидан кейин 78,4 долларга баҳоланмоқда.

Озарбайжон Ҳаво Йўллари 2022 йилда мамлакат ҳаво ҳудудида транзит рейслар ўтган даврга нисбатан 34 фоизга ошганини маълум қилди.

Россия ҳаво ҳудуди ёпилганидан сўнг минтақага ва минтақадан рейслар кўпайди, илгари бу ҳудуд орқали парвоз қилган авиакомпаниялар энди Марказий Осиё орқали парвоз қилмоқда.

Мутахассислар Хитойдан рейслар қайта тикланиши муносабати билан минтақада йўловчи ташиш ҳажмининг ўсиши давом этишини кутмоқда. Бундан ташқари, агар Украинадаги можаро давом этса, Марказий Осиёда туризмни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар пайдо бўлиши мумкин, чунки россиялик саёҳатчилар дам олиш учун Европага муқобил йўл излайдилар, дея таъкидлайди нашр.

Ўхшаш янгиликлар