• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
image

Кеча, 9 март куни Самарқанд, Нарпай, Оқдарё туманларига ҳамда Самарқанд шаҳри Ички ишлар бўлимларига бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Йиғилишда маълум қилинишича, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан:

  • полковник Исматжон Негматович Иброҳимов Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига;
  • подполковник Баҳодир Эсиргапович Раҳматов Нарпай тумани ИИБ бошлиғи лавозимига;
  • подполковник Анваржон Аминович Раҳматов Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи лавозимига;
  • подполковник Аброр Хамзаевич Валиев Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар