• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image
image

Россия ҳукумати Қозоғистон билан Россия нефтининг Хитойга транзити бўйича келишувни узайтирди.

Янги шартномага кўра, йилига 10 миллион тоннагача бўлган Россия нефтини Атасу-Алашанкоу қувури орқали Хитойга ташиш белгиланди.

Нефть транзити Россиянинг "Роснефт" компанияси ва Қозоғистоннинг "КазТрансОил" компанияси томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатнинг амал қилиш муддати 2034 йил 1 январгача узайтирилди.

Маълумот учун, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги нефт транзити бўйича келишув 2014 йил 1 январдан бошлаб кучга кирган.

Ўхшаш янгиликлар