• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
image

Хабарингиз бор, Бухоро вилоят судида 2022 йил июль ойида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда.

Жамоатчилик эса Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура масъулларининг июль ойидаги оммага эълон қилган маълумотларида намойишлардаги иштироки учун 516 киши қўлга олингани маълум қилинганини эслатиб, қолган шахслар қаерда деган мазмундаги саволлар билан мурожаат қилмоқда.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистондаги тартибсизликларни ўрганиш учун тузилган махсус комиссия ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, суд жараёнларида 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса, қўлга олинганларнинг 107 нафари Комиссия ташаббуси билан жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилган. Қолган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суд мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг маълум қилишича, суд жараёнлари қонунчиликка мувофиқ ўтказилмоқда. 

Комиссия маълумотига кўра, бугун, 29 ноябрь кунги суд жараёнларида намойишларга бошчилик қилган Даулетмурат Тажимуратовга нисбатан гувоҳларнинг фикрлари ўрганилган. Комиссия жараёнларни кузатиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар