• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image
image

Кеча, 9 март куни Навоийда товламачи аёл 1500 АҚШ долларини олаётганда ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Маълум қилинишича, фуқаро Н.Н. Навоий вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У Дилдора Боймуродова уни хизматга оид маълумотларини интернет тармоқлари орқали тарқатиш билан таҳдид қилиб, 4 март куни ундан товламачилик йўли билан 3 миллион сўм олгани  шунга қарамасдан ҳозирда яна 1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилиб, келаётганини айтган. Фуқаро Дилдора Боймуродовага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида 9 март куни 23:36 да Навоий шаҳрида жойлашган кафеларнинг бирида Дилдора Боймуродова фуқаро Н.Н.дан товламачилик йўли билан талаб қилган 1500 долларни олган вақтида қўлга олинган. 

Шундан сўнг фуқаро Д.Боймуродованинг сумкаси холислар ва ҳимоячи иштирокида кўздан кечирилганда унинг сумкасидан товламачилик йўли билан олган 15 дона 100 купюралик махсус кукун ёрдамида ишлов берилган жами 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пул процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан Дилдора Боймуродовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда Д.Боймуродова Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида ушланган. 

Ўхшаш янгиликлар