• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image
image

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармасига Аҳрорбек Орзиев раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда бюро Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тайинловга қадар ушбу лавозимда Абдулла Қодиров фаолият юритган.

Маълумот учун, Аҳрорбек Орзиев 1984 йил Андижон вилоятида туғилган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2007 йилда Андижон вилоятининг Избоскан туманида бошлаган ва бир қатор масъул лавозимларда ишлаб келган, бюро органларида эса иш фаолиятини 2019 йилдан бошлаган. 

Мазкур тайинловга қадар, Аҳрорбек Орзиев бюронинг марказий аппаратида фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар