• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
image

Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Қирғизистонга келаётган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказишдан озод қилиш муддатлари кўрсатилган давлатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. 

Аниқлик киритилишича, Озарбайжон ва Ўзбекистондан келганлар 30 кун давомида рўйхатга олинмаслиги мумкин. Илгари бу муддат 10 кун эди. 

Этник қирғизлар маҳаллий давлат ҳокимияти органининг талабига биноан рўйхатга олинади. Агар доимий яшаш манзили бўлмаса, улар шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида юридик манзилда қайд этилади. 

Ўхшаш янгиликлар