• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.4°C
Detail image
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим ва касалланишнинг етакчи хавф омиллари — юқори артериал қон босими, холестериннинг баланд қиймати, тамаки чекиш ва алкоголь истеъмоли ҳисобланади.

Юрак-қон томир тизимининг энг кўп тарқалган хавфли касалликлари:

— артериал гипертензия (қон босимининг юқори бўлиши);

— юрак ишемик касаллиги;

— томирлар атеросклерози.

Юрак-қон томир хасталикларини назорат қилишнинг мумкин ва мумкин бўлмаган хавф омиллари мавжуд.

Бошқариладиган хавф омиллари:

— ортиқча тана вазни;

— паст жисмоний фаоллик;

— алкоголь истеъмол қилиш ва тамаки чекиш;

— нотўғри овқатланиш;

— юқори қон босими;

— қандли диабет;

— стресс ҳолатлари.

Назорат қилиб бўлмайдиган хавф омиллари:

— ёш;

— наслий мойиллик;

— жинс.

Соғлом юракнинг 8 та асосий қоидаси:

— қон босими 140-90 мм. симоб устунидан паст бўлиши;

— тамаки чекмаслик ва алкоголь истеъмол қилмаслик;

— қонда умумий холестерин 5 ммол/л дан паст бўлиши;

— 3 километр пиёда юриш ёки ўрта даражадаги 30 дақиқалик жисмоний фаоллик билан шуғулланиш;

— туз миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш;

— ҳар куни 300-500 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилиш;

— семизлик ва қандли диабетнинг 2-туридан сақланиш;

— стресслардан узоқ бўлиш.

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим!

Ўхшаш янгиликлар