![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/nuz/nuz65dbff9a13cc3.jpg?fit=720%2C423&ssl=1)
- Advertisement -
Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 2024 йилдаги олтинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
25 февраль куни олиб келинган 12 қутидаги 6720 дона “Софосбувир-400” дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир”, Б гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларининг беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган. 2023 йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари Ўзбекистонга босқичма-босқич юборилганди.