• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги зилзила юзасидан баёнот эълон қилди.

Вазирлик кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинганини билдирган.

«Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир», дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар