• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
- Advertisement -

«Тошкент метрополитени» ДУКнинг метро йўловчиларига мурожаат билан чиқди.

«Ҳозирги вақтда бир кунда ўрта ҳисобда метрополитеннинг йўналишларидан фойдаланувчи йўловчилар сони 690 — 700 мингни ташкил этмоқда.
Айниқса, 20 сентябрь санасидан бошлаб кўчаларда 10 баллик автомашина тиқилинчлиги ҳисобига автобуслардаги йўловчиларни бир қисми метродан фойдаланиши ҳисобига бу кўрсатгич кунма-кун ортиб бормоқда. 
Йўловчилар сонини кескин кўпайиши метро вагонларга белгиланган йўловчиларни сонини 2 марта кўпайиши ва бунинг ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб метро поездларини тез-тез бузилишига олиб келмоқда» дейилади мурожаатда.
 

Шунингдек, йўловчилар томонидан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаётганлиги яъни, 

— ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш; 

— поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида туриб қолиш; 

— манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш; 

— вагон эшикларига суяниш ҳамда поезднинг бош ва сўнги вагонлари билан бир қаторда ўрта вагонларидан тенг фойдаланмаётганликлари асосий сабаблардан бири бўлмоқдалигига алоҳида тўхталинди.
 

Йўловчилар томонидан вагонларда ва метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетиш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бунда текшириш мақсадида, йўналишдаги поездни ҳаракати йўналишидан олинади ва ҳаракат интервалини узайишига олиб келади. Охирги ҳафтада 9 та шундай ҳолат кузатилгани маълум бўлди. 
 

«Бугунги кунда, метрополитен йўловчиларига янада қулай ва маъданиятли хизмат кўрсатиш мақсадида, 6 та ҳаракат таркиби 5 та вагондан ташкил топган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда, уларнинг сони шу йилнинг охирига қадар 13 тага етказилади. Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 56 та ва  2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини ҳарид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида, тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади.
Янги метро вагонлари келишига 2 ой қолгани ва янги вагонлар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти халқа йўли йўналишида вагонлар сони ортиши ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади. 
Шуларни ҳисобга олиб, ҳурматли йўловчиларимиздан тиғиз вақтларда тўла вагонларига чиқмасдан, кейинги бўшроқ метро вагонларга чиқишларини сўраймиз» дейилади Мтрополитен мурожаатида.

Ўхшаш янгиликлар