• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
- Advertisement -

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Damas ва Nexia 3 автомашиналари тўқнашди. Тармоқда тарқалган видеоларда бир неча киши, жумладан ёш бола ҳам ерда ётгани акс этган.

Ҳодиса бўйича вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 23 июль куни соат 11:00 атрофида туманнинг «Нилу» МФЙ ҳудудидан ўтган 4R107 автомобиль йўлида 37 ёшли Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia 3 машинасига урилган.

Наьижада Damas жарликка тушиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида унинг 17 ёшли йўловчиси тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган. 

Ўхшаш янгиликлар