• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.9°C
Detail image
- Advertisement -

Наманган вилояти, Чуст туманида доридан заҳарлангани тахмин қилиниб, шифохонага ётқизилган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди, дея ёзди Kun.uz.

«Наманганда заҳарлангани айтилган болаларнинг барчаси соғайиб, бугунги кунда уйига қайтарилган. Ҳеч бир боланинг аҳволи оғир эмас», деган вазир.

Иноятовга кўра, Наманганда болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилган. Тез орада барча саволларга жавоб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Наманганнинг Чуст туманида 70 нафардан ортиқ бола оммавий заҳарлангани хабари тарқалди. Шундан сўнг, 22 сентябда Андижонда, ундан бир кун ўтиб эса Тошкентда ҳам болалар омммавий шифохонага тушаётгани айтилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Чустдаги болалар дори ёки овқатдан заҳарланмаганини таъкидлади. Бош прокуратура томонидан Наманганда болалар заҳарланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда Antistrumin дорисини соғлиқ учун хавсизлиги тўлиқ таъминлангунга қадар барча мактаб ва боғчаларга тарқатиш ва истеъмоли тўхтатилган.

Ўхшаш янгиликлар