• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
- Advertisement -

Жорий йилнинг ёзида Корея божхона хизмати Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидан 3 бош «лабрадор» зотли хизмат итларини харид қилган. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2022 йилда Божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов бошчилигидаги делегация Кореяда бўлиб, ушбу давлатнинг божхона хизмати раҳбарлари билан кинология соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик ўрнатган.

Юқоридаги 3 та ит мазкур ҳамкорлик доирасида етказиб берилгани боисдан уларнинг нархи очиқланмаслиги кўзда тутилган.

Корея божхонасида Ўзбекистонда ўргатилган хизмат итларидан фойдаланиш тарихда илк бор амалга оширилмоқда. Миллий кинология марказида тайёрланган хизмат итларини келгусида бошқа хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.  

Ўхшаш янгиликлар