• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
- Advertisement -

Евро-Осиё минтақаси давлат метрология муассасалари ҳамкорлиги (КООМEТ) маъмурий бошқарувида ўзгаришлар амалга оширилиб янги Президент сайланди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда. 

Шу билан бирга минтақавий ташкилот вице президентлари таркиби янгиланди. 

КООМEТ масъуллари вице президент лавозимига Ўзбекистон вакили — Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидориповни бир овоздан қўллаб қувватлашди. Эндиликда институт раҳбари халқаро талаблар ва мезонларга мос равишда КООМEТнинг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланган «Қонунлаштирувчи метрология» йўналишини бошқарувида иштирок этади.

Маълумот ўрнида:

КООМEТ 1991 йил 12 июнь куни ташкил этилган ва унга 19 та давлатлар аъзо бўлган. Ўзбекистон ҳам ушбу минтақавий метрология ташкилотига 2004 йилда аъзо бўлган.

Ўхшаш янгиликлар